Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Молдовадаги беқарорлик учун биринчи марта санкциялар киритди
Европа Иттифоқи томонидан беш киши жазоланди, жумладан россияпараст "Шор" партияси раҳбари. Бундан ташқари, Молдова ва Россия Федерациясининг икки фуқароси Украинага таҳдид яратгани учун санкциялар рўйхатига киритилган.
Европа Иттифоқи илк бор “Молдовадаги вазиятни беқарорлаштириш, унинг суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш ёки таҳдид яратишга қаратилган ҳаракатлар” учун санкциялар киритди. ЕИ Кенгашининг тегишли қарори 30 май, сешанба куни Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди.
Молдовадаги беқарорлик учун беш киши жазоланди. Улардан тўрт нафари Молдова фуқаролигига эга. Булар россияпараст “Шор” партияси етакчиси Илан Шор, ушбу партиядан Молдова парламенти депутати Марина Таубер, давлат маблағларини ўғирлаш бўйича бир неча жиноий иш қўзғатилган олигарх Владимир Плахотнюк, шунингдек, собиқ кучишлатар тузилма ходими Георгий Cавкалюк - ҳужжатда кўрсатилганидек, у 2022 йил октябр ойида Молдовада зўравонлик намойишларини уюштирган ва мамлакатнинг демократик йўл билан сайланган раҳбариятини алмаштириш учун "яширин ҳукумат"ни яратган.
Рўйхатдаги бешинчи шахс - россиялик тадбиркор Игор Чайка. У, Брюсселнинг версиясига кўра, “Россия “ҳамёни” ролини ўйнаган, у ерда Кремл назоратини кучайтириш учун "ФСБ"нинг Молдовадаги активларига маблағ ўтказган”.
Бундан ташқари, 30 май куни ЕИ Кенгаши “Украина мустақиллиги, суверенитети ёки ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи ҳаракатларга алоқадор” икки шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Ушбу санкциялар рўйхатига Молдова Минтақалар партияси раҳбари Александр Калинин ва Россияда жойлашган IFAVIS фахрийлар ва ногиронларига ёрдам кўрсатиш халқаро жамғармаси раиси Григорий Карамалаc киритилган. Уларнинг иккаласи ҳам Молдова-Россия фуқаролигига эга.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
08:50 / 26.06.2026