Жаҳон | 20:25 / 01.06.2023
17041
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида коррупция ҳолатлари борлиги айтилди 

Қирғизистон чегарачилари чегарадан ўтиш учун 100, 200, 300 қирғиз сўмидан ундираётгани ҳақида хабар берилди. 

Фото: AFP / VYACHESLAV OSELEDKO

Қирғизистон парламенти йиғилишида депутат Ирисбек Отажонов ўзбек-қирғиз чегарасидаги коррупция ҳолатлари ҳақида гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, чегарачилар фуқароларни ўтказиш учун пул ундирмоқда. 

«Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидан чегарадан ўтиш учун 100, 200, 300 қирғиз сўмидан ундирилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Ходимлар билан тушунтириш ишларини олиб боринг. Пул ундириб, давлатни шарманда қилишмасин», деди Ирисбек Отажонов. 

Ўзбек-қирғиз чегарасида чегарачилар томонидан пул ундириш ҳолатлари ҳақида аввал ҳам маълум бўлган, жумладан, Қирғизистоннинг «Дўстлик» постида чегарадан ўтишга рухсат бериш 50 минг ўзбек сўмдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди. 

Мавзуга оид