Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Молдовада: Украина НАТОга аъзо бўлишга тайёр
Киев НАТОнинг Украинани қабул қилишга тайёрлигини кўрсатишини кутмоқда, деди Володимир Зеленский Молдовада бўлиб ўтаётган Европа саммитида. Ўз навбатида, Столтенберг Россия янги давлатларни НАТОга қабул қилишга вето қўйиш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратди.
Украина НАТОга аъзо бўлишга тайёр, бироқ альянс уни қабул қилишга тайёр бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда Володимир Зеленский 1 июнь, пайшанба куни Молдовада бўлиб ўтаётган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, НАТОга аъзо бўлиш билан берилган хавфсизлик кафолатлари нафақат Украина, балки Молдова учун ҳам муҳим.
Бундан ташқари, Зеленский Украина ва Молдованинг Европа интеграцияси ҳар икки давлат ЕИга киришига олиб келишига ишонч билдирди. «Биз биргамиз, елкама-елка... Муҳими, келажагимиз Европа Иттифоқида», деди у Молдова президенти Майя Санду билан Европа сиёсий ҳамжамияти саммитидаги икки томонлама музокараларидан сўнг.
Ўз навбатида, Санду музокаралар икки давлатнинг Европа келажаги ҳақида кетаётганини айтди. «Украина бугун Молдова хавфсизлигини таъминлайди ва биз бунинг учун жуда миннатдормиз», дея қўшимча қилди у.
Молдовада саммит бошланишидан олдин Зеленский Telegram’да «кўплаб икки томонлама учрашувлар» ўтказишини ёзган. «Биз қирувчилар коалициясини ишлаб чиқмоқдамиз ва Patriot’лар коалициясини таклиф қилмоқдамиз. Европа Иттифоқи, НАТО, тинчлик формуласи. Ҳаммаси келажагимизни ҳимоя қилиш учун», - деди у. Зеленскийнинг Молдовадаги саммитда шахсан иштирок этиши хавфсизлик нуқтайи назаридан 1 июнгача расман тасдиқланмади.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026