Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:27 / 02.06.2023
23717
1 дақиқада ўқилади
Жо Байден АҚШ ҲҲК академияси битирув маросимида йиқилиб тушди
АҚШ президенти Жо Байден Колорадода Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси битирувчиларини табриклаш чоғида саҳнада йиқилиб тушди, деб ёзади New York Post.
Фото: AP
Қайд этилишича, Байден саҳнада ётган қум тўлдирилган қопга қоқилиб кетган. Қўриқчилар ўз вақтида етиб келиб, 80 ёшли президентни оёққа турғазишди.
Кўп ўтмай, Оқ уй маъмурияти Америка Қўшма Штатлари раҳбарининг аҳволига изоҳ бериб, у "яхши ҳолатда" эканини маълум қилди.
Аввалроқ, Байден Питтсбургдаги (Пенсилвания штати) нутқидан кейин саросимага тушиб қолган ва саҳнадан чиқиб кетиш йўлини топа олмаганди.


Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш