Ўзбекистон | 11:59 / 02.06.2023
6936
1 дақиқада ўқилади

Қуруқ ва иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳафта давомида кузатилган қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 2-4 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир. Ўзбекистон метеорологик кузатувларида айрим йилларда ҳаво ҳарорати июнь ойининг энг бошида +38...+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача кўтарилган.

Республиканинг тоғли ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда ва чўл ҳудудларда 2 июнда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 2-4 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳарорат +34...+37 даража атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид