Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сифилиснинг кўпайиши мигрантларнинг қайтиши билан изоҳланди
2022 йилда Россияда сифилис билан касалланганлар сони узоқ муддатли пасайишдан кейин кескин ошди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича штатдан ташқари бош мутахассиси Владимир Чуланов сўнгги йилларда Россияда сифилис билан касалланиш сезиларли даражада ошганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, касалланиш кўпайишининг асосий сабабларидан бири миграция оқимининг ошиши билан боғлиқ.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дерматовенерология ва косметология бўйича бош мустақил мутахассиси Николай Потекаев берган маълумотларга кўра, Россияда сифилис билан касалланганлар сони 2018 йилда - 24,5 минг, 2019 йилда - 22 минг, 2020 йилда - 15,3 минг, 2021 йилда - 21,1 минг, 2022 йилда - 27,8 мингни ташкил қилган.
Унинг сўзларига кўра, 2021-2022-йилларда беморлар сонининг ошиши мигрантлар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ.
«2021–2022 йилларда Covid-19 пандемиясининг тиббий ва иқтисодий оқибатлари барҳам топиши билан Россияга миграция оқими яна сезиларли даражада ошди ва мамлакатда тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони ҳам кўпайди», деди Потекаев.
Унинг сўзларига кўра, бу омиллар сифилисни аниқлашнинг кўпайишига сабаб бўлган.
Сифилис — тизимли, таносил, инфекцион касаллик бўлиб, асосан жинсий йўл орқали юқади. Агар сифилис даволанмаса, соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026