Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия билан ядро қуроли устидан назорат тизимини муҳокама қилишга тайёр
Оқ уйнинг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Хитой иштирокида ядровий қуролларни назорат қилишнинг янги архитектурасидан манфаатдор.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 2 июн, жума куни Қўшма Штатлар Россия ва Хитой иштирокида ядровий қуролларни назорат қилишнинг янги архитектурасидан манфаатдор эканини айтди.
"Бизнинг барча икки томонлама келишмовчиликларимиз ҳал бўлишини кутиш ўрнига, АҚШ энди Россияни ядровий хавфларни бошқариш ва 2026 йилдан кейин қуролларни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш учун жалб қилишга тайёр. Биз бу муҳокамаларни бошлашга тайёрмиз", деди Салливан.
Бундан ташқари, агар Россия шундай қилса, Қўшма Штатлар Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномага риоя қилиш мажбуриятида қолади. Ушбу шартнома 2026 йилнинг февралида тугайди. Салливаннинг қайд этишича, Вашингтон ҳам Хитой билан ядровий қуролларни назорат қилишнинг янги тизими бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.
Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартнома — Россия ва АҚШ ўртасида жойлаштирилган стратегик ядро қуроллари арсеналларини ўзаро қисқартириш бўйича келишув. Шартнома Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ядро қуролларини назорат қилиш бўйича охирги йирик келишув бўлиб қолди. Вашингтон ва Москва ядро каллаклари сонини 1550 тагача қисқартиришга, оғир бомбардимончи самолётлар сонини 700 тагача чеклашга ваъда берган.