Ўзбекистон | 12:19 / 05.06.2023
3719
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Испания ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама қилиняпти

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Дунё АА

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Испания ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш, мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш, икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш билан изоҳланади.

Жорий йилнинг 30 май куни Evercome туризм соҳасидаги PR, Unincoming Tour SL сайёҳлик ва Air Travel Management авиасервис компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ташкил этилди.

Unincoming Tour SL туркомпанияси раҳбари Оскар Лацо билан музокараларда мамлакатга ташриф буюраётган Испания сайёҳлари учун қулай турпакетларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистондаги туркомпаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Air Travel Management етакчи авиасервис компанияси бош директори Мария Тереза Диос билан ўтказилган учрашувда икки давлат ўртасида Uzbekistan Airways АЖ ёки бошқа хусусий авиакомпаниялар томонидан тўғридан тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишнинг мавжуд имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар кўтарилган масалаларни яқин кунларда ташкил этилиши режалаштирилаётган испан компанияси ҳамда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокидаги видеомулоқот давомида атрофлича муҳокама қилишга ҳамда натижалари бўйича амалга ошириш чораларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Мавзуга оид