Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар амири илк марта Ўзбекистонга келди
Давлат ташрифи билан келган амирни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Қатар амирини Самарқанд аэропортида Ўзбекистон президенти кутиб олди.
Меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.






Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюради.
Қайд этиш керак, Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихида илк марта рўй бермоқда.
Бироз вақт олдин Қатар Ўзбекистонда элчихона очганди. Шунингдек, Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий этиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026