Саудиянинг июлда қазиб олишни 1 млн баррелга қисқартириш қарори фонида нефт нархи ошди
Нефть нархи Саудия Арабистонининг июль ойида қазиб олишни кунига яна 1 миллион баррелга қисқартириш қарори фонида кўтарилди. Подшоҳлик нефть нархини 80 доллардан ошиб кетишини хоҳлаяпти ва уни барқарорлаштириш учун бозордаги улушини қурбон қилиши мумкин, деб ёзади Bloomberg.
Саудия Арабистони июль ойида қазиб олишни кунига яна 1 миллион баррелга қисқартириш қарорини эълон қилганидан сўнг жаҳон бозорларида нефть нархи кўтарилди. Душанба кунги савдолар бошида WTI нефти деярли 5 фоизга ошди ва бир баррели учун 74 доллардан кўтарилди, Brent нефти нархи 3,3 фоизга ошиб, бир баррель учун 78,63 долларни ташкил қилди.
Кейинчалик савдолар жараёнида нефть нархи ўсиш суръатларини бироз йўқотди. Тошкент вақти билан соат 11:50 ҳолатига кўра, WTI нефти 1,42 фоизга қимматлашиб, бир баррели учун 72,76 долларни, Brent нефти 1,33 фоизга қимматлашиб, 77,14 долларни ташкил қилди.
4 июнь, якшанба куни Россия, Саудия Арабистони ва бошқа ОПEК+ давлатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни узайтиришга келишиб олдилар: 2024 йилда ОПEК+ мамлакатлари томонидан қазиб олишнинг умумий даражаси кунига 40,46 миллион баррелни ташкил этади – ҳозиргидан 1,4 миллион баррелга кам. Натижада, Россия учун қазиб олиш квотаси кунига 9,828 миллион баррелни, Саудия Арабистони учун кунига 10,478 миллион баррелни (ҳозиргидан 1 миллион баррель кам) ташкил этади.
Шу билан бирга, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ихтиёрий равишда қазиб олишни май ойидаги тахминан 10 миллион баррелдан июль ойида суткалик 9 миллион баррелгача қисқартиришини билдирди, бу эса сўнгги йиллардаги энг катта қисқартиришдир. Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Венада бўлиб ўтган ОПEК+ йиғилишидан сўнг: «Бу бозор барқарорликка муҳтож», деди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024