Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда май ойида инфляция 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди
Туркияда май ойида нархлар ўсиши 2021 йил охиридан бери энг паст даражага тушиб кетди. Йиллик инфляция деярли 40 фоизни ташкил этди. Йил давомида меҳмонхоналар, кафелар ва ресторанлар энг кўп – қарийб 70 фоизга, энг ками эса кийим-кечак ва пойабзал қимматлашган. Май ойида инфляциянинг пасайишига Эрдўғаннинг сайловлар олдидан мамлакат халқига ваъда қилган текин газ ҳақидаги гаплари сабаб бўлиши мумкин.
Туркияда май ойида инфляция 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 39,59 фоизни ташкил этди, дея хабар беради Туркия статистика институти (Turkstat). Financial Times нашрининг қайд этишича, мамлакатда нархлар ўсиши 2021 йил декабридан бери энг паст даражага тушиб кетди. 2023 йилнинг апрелига нисбатан нархлар атиги 0,04 фоизга, 2022 йил декабрига нисбатан (2023 йил бошидан) 15,26 фоизга ошган. Туристлар учун асосий кўрсаткичлардан бири бўлган меҳмонхона, кафе ва ресторанлар йил давомида Туркияда 68,98 фоизга ўсди. Озиқ-овқат ва ичимликлар 52,52 фоизга қимматлашди. Йиллик ҳисобда кийим-кечак ва пойабзал энг кам қимматлашди - 19,49 фоиз.
2023 йил апрель ойида йиллик инфляция 43,7 фоизни ташкил этди. Май ойидаги пасайиш, бошқа нарсалар қатори, апрель ва май ойлари орасида уй-жой нархининг қарийб 14 фоизга камайиши билан боғлиқ. Turkstat ўзининг сўнгги ҳисоб-китобларида ушбу даврда газнинг ноль қийматини ҳисобга олди, деб ёзади FT. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сайлов олдидан Туркия апрель ойида ўз конидан газ етказиб бера бошлаганидан сўнг, бир йил давомида уй хўжаликларига ҳар ой 25 кубометргача газни текинга етказиб беришни ваъда қилган эди.
Нархлар ошишига қарамай, асосий ставкани пасайтириш ва бизнес учун кредитларни қулайроқ қилишни талаб қилган Эрдўған сиёсати туфайли Туркияда инфляция тезлашди. Эрдўған сайловда ғалаба қозонгач, Financial Times чет эллик сармоядорларнинг «ёқимтойи» деб атаган, Merrill Lynch компаниясида ишлаган Меҳмет Шимшекни молия вазири этиб тайинлади. Bloomberg манбаларига кўра, Шимшек Эрдўған билан сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг учрашувда ҳукуматга қайтиши учун шарт сифатида пул-кредит сиёсатини мустақил тарзда олиб бориш имкониятини илгари сурган. Шимшек Туркия бош вазири ўринбосари билан бир қаторда молия вазири ҳам бўлган, бироқ 2018 йилда Эрдўған куёвини Молия вазирлиги раҳбари этиб тайинлаганидан кейин вазирлар маҳкамасидан истеъфога чиққан эди.
Шимшекнинг тайинланиши турк лирасининг долларга нисбатан қадрсизланишини тўхтата олмади: вазир тайинланганидан кейинги савдонинг биринчи кунида валюта қиймати 1 фоиздан кўпроққа пасайди.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
08:20 / 12.06.2026
Дунёда инфляция қаерда энг юқори ва энг паст?
21:44 / 05.06.2026