АҚШ айғоқчи сунъий йўлдошлари Каховка ГЭС тўғонида портлашни қайд этган — ОАВ
Бироқ, АҚШ разведка идораларида портлашда ким жавобгар эканлиги ҳақида ҳалигача ишончли далиллар йўқ.
АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали мулозимининг айтишича, АҚШ айғоқчи сунъий йўлдошлари Каховка тўғони вайрон бўлишидан бироз олдин портлашни қайд этган. Аммо америкалик таҳлилчилар тўғоннинг қулашига ким сабабчи бўлганини ва айнан қандай содир бўлганини ҳалигача билмайди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Инфрақизил датчиклар билан жиҳозланган сунъий йўлдошлар тўғон қулашидан бироз олдин катта портлашга ўхшаш термал белгини аниқлаган.
АҚШ разведкаси таҳлилчилари тўғоннинг вайрон қилиниши ортида Россия тургани ҳақида гумон қилмоқда, деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан маъмуриятнинг юқори мартабали расмийси. Бироқ, унинг қўшимча қилишича, АҚШ разведка идораларида портлашда ким жавобгар эканлиги ҳақида ҳалигача ишончли далиллар йўқ.
Шунингдек, нашр муҳандислар ва ўқ-дорилар бўйича мутахассисларнинг хулосаларига таяниб, Россия назорати остидаги Каховка тўғонида атайлаб содир этилган портлаш унинг вайрон бўлишига катта эҳтимол билан сабаб бўлганини ёзди. Уларнинг қўшимча қилишича, тузилмавий носозлик ёки ташқи ҳужум ҳам вайронагарчиликка сабаб бўлиши мумкин, бироқ, бунинг эҳтимоли жуда паст.
Аввалроқ норвегиялик олимлар сейсмик силкинишларни қайд этишди, бу эса Каховка ГЭС тўғони портлаш оқибатида вайрон бўлганини тасдиқлаши мумкин.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024