Жаҳон | 09:34 / 09.06.2023
7086
1 дақиқада ўқилади

Руминия Россия элчихонаси ходимлари сонини кескин қисқартиришга қарор қилди

Руминия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонаси ходимларини 60 фоиздан ортиқ қисқартиришга қарор қилди. Элчихона ходимларидан қайси бири мамлакатни тарк этишини Россия томонининг ўзи белгилаши керак.

Фото: ТАСС

Руминия Ташқи ишлар вазирлиги 8 июн, пайшанба куни Россиянинг мамлакатдаги элчихонаси ходимларини 30 кун ичида 51 та – 21 дипломатик ва 30 та маъмурий-техник лавозимга қисқартиришни талаб қилди. 40 киши мамлакатни тарк этиши керак - 11 дипломат ва 29 маъмурий ходим. Фарқ Россия элчихонасидаги барча лавозимлар ҳозирда банд эмаслиги билан боғлиқ. Умуман олганда, Россиянинг Руминиядаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари 61 фоизга қисқартирилиши керак.

Бухарест ўз қарорини Россия Федерациясининг Руминиядаги вакиллик даражасини Руминиянинг Россиядаги вакиллик даражасига мос даражага келтириш истаги билан изоҳлади. Элчихона ходимларидан қайси бири Руминияни тарк этишини Россия томонининг ўзи белгилаши керак.

Руминия ТИВ элчихона ходимларини қисқартириш тўғрисидаги қарор Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужумидан сўнг кескин ёмонлашган “икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражаси”ни кўрсатишини таъкидлади.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Россия тегишли жавоб беради”, деб маълум қилди.

Мавзуга оид