Жаҳон | 11:16 / 12.06.2023
7321
2 дақиқада ўқилади

Покистон биринчи марта Россиядан нефт сотиб олди

Покистон Россия нефтини чегирма билан сотиб олди, хомашёни тушириш 12 июндан бошланади.

Фото: hotgeo.ru

Россиядан хом нефтнинг биринчи партияси Покистонга етиб келди, деб хабар берди бош вазир Шаҳбоз Шариф. Унга кўра, хомашё чегирма билан харид қилинган, контейнерларни тушириш 12 июн, душанба куни бошланади.

Россия биринчи марта Покистонга нефт етказиб берди. Энергетика вазири Хуррам Дастгир Хон май ойида хабар берганидек, Покистон расмийлари харидни долларда тўлаган. Аввалроқ Express News канали чегирма бир баррел учун 18 долларгача бўлиши мумкинлигини ёзган эди. 2022 йил охирида Покистоннинг The News газетаси Исломобод Москвадан 30-40 фоиз чегирма сўрагани, кейин эса музокаралар муваффақиятсиз якунланганини таъкидлаганди.

5 декабр куни Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия томонидан жорий қилинган Россия нефти бир баррелига 60 долларлик нарх чегараси кучга кирди. Худди шу куни Европа Иттифоқининг Россия Федерациясидан денгиз орқали етказиб бериладиган нефтга эмбаргоси ​​иш бошлади ва Россия нефт маҳсулотлари учун нарх чегаралари кучга кирди - хомашё турига қараб бир баррел учун 45 ва 100 доллар даражасида.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид