Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда меҳнат мигрантлари фронтга юборилмоқда, элчихоналар етарли эътибор бермаяпти — ҳуқуқшунос
Адвокат Валентина Чупик Россияда меҳнат мигрантлари алдов йўли билан фронтга юборилаётганини айтди.
Россияда мигрантларга бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи адвокат Валентина Чупик Россия расмийлари меҳнат мигрантларини урушга юбориш учун қандай алдаётгани ҳақида гапириб берди.
«Барча ҳолатлар ўхшаш: мигрантлар турли сабабларга кўра ҳибсга олинади, бунда Россияда қонуний равишда бўлиш-бўлмаслигингиз муҳим эмас. Уларни полиция бўлимига олиб кетишади, кейин депортация ёки зўравонлик билан қўрқитишади, натижада улар тушунарсиз қоғозларга имзо чекишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, полиция тилни билмаслик, шахснинг ҳуқуқий саводсизлигидан фойдаланади. Айрим ҳолларда қўлга олинганлар тегишли ҳужжатларга имзо чекса, озодликка чиқарилиши ваъда қилиниб, алданади», деди Чупик.
Адвокат сўзларига кўра, ҳужжатларга имзо чеккан мигрантлар дарҳол ҳарбий базага юборилмоқда.
«Мигрантлар агар ушбу ҳужжатларни имзолаган бўлса, ҳарбий базага олиб борадиган бошқа транспортга ўтқазилади. У ердан фронтга жўнатишади. Бу Россия Мудофаа вазирлиги ёки хусусий ҳарбий ташкилотнинг базаси бўлиши мумкин», деди у.
Мигрантлар бу вазиятдан қандай чиқиши мумкин, деган саволга жавоб берар экан, Чупик бу борада уларга фақат мамлакат элчихонаси ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
«Тожикистон элчихонаси доимий равишда бундай ҳолатларга муносабат билдиради. Ўзбекистон элчихонаси камроқ бўлса-да, ўз фуқароларига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Аммо Қирғизистон элчихонаси барча мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда», деди Чупик.
Мавзуга оид
10:15
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
09:01 / 13.05.2026
АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
09:41 / 06.04.2026