Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия вице-президенти Ўзбекистонга ташриф билан келди
Кеча Индонезия вице-президенти Маъруф Амин Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, ТИВ раҳбари ўринбосари Баҳром Аълоев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Индонезия делегацияси таркибидан юзга яқин вазирликлар, идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар ўрин олган. Беш кунлик ташриф давомида Индонезия делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади, уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Индонезия делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, у ерда Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси билан яқиндан танишади, вилоят ва шаҳар раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026