Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти
Кучли шамол туфайли Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Самарқанд вилоятида эсаётган кучли шамол натижасида соат 8:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида Самарқанд шаҳри, Жомбой, Ургут, Тойлоқ, Паст Дарғом ва Оқдарё туманларининг айрим ҳудудларида жами 3250 та истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланиши айтилган.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
23:12 / 28.06.2026