Ўзбекистон | 11:16 / 13.06.2023
10516
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг 6 туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳридаги 6 та туманнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида бугун, 13 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Яшнобод туманининг: Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда «Тузел» 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

Сергели туманининг: «Сўғдиёна», «Нўғайқўрғон» ҳамда «Белариқ» МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 13:00 гача;

Миробод туманининг: Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;

Чилонзор туманининг: Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;

Яккасарой туманининг: А. Қаҳҳор, 15-31, 4-, 5-тор, Ҳумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли,  «Қушбеги» даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;

Юнусобод туманининг: Кулол қўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.

Мавзуга оид