БМТ Сурияга озиқ-овқат ёрдами камайтирилишини эълон қилди
БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури июл ойидан бошлаб Сурияга озиқ-овқат ёрдами ва озиқ-овқат учун ажратиладиган маблағларни қисқартиради. Шошилинч равишда камида 180 миллион доллар керак, дея маълум қилди ташкилот.
Июл ойидан БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Сурияда қўллаб-қувватлаётган 5,5 миллион аҳолининг деярли ярмига озиқ-овқат ёрдами ва молиялаштиришни қисқартиради. Бу ҳақда 13 июн, сешанба куни ҳуманитар ташкилотда маълум қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳаддан ташқари чора зарур озиқ-овқат рационининг ярмини олган ва шу билан зўрға омон қолган 2,5 миллион кишига таъсир қилади.
Ёрдамнинг камайиши молиялаштиришнинг тез тугаши, операцион харажатларнинг ўсиши ва жойларда эҳтиёжларнинг ортиши билан боғлиқ.
Шу фонда октябр ойидан бошлаб Афғонистон, Бангладеш, Чад, Мали, Фаластин, Танзания ва Яман каби мамлакатларга кўрсатилаётган ёрдам даражасини сақлаб қолиш имконсиз бўлиб қолади, дея қўшимча қилади экспертлар.
Йил охиригача қисқартиришлар олдини олиш учун Сурияга зудлик билан камида 180 миллион доллар (166 миллион евро) керак.
"Рационни бундан кейин ҳам қисқартириш мумкин эмас. Бизнинг ягона ечимимиз - ёрдам олувчилар сонини камайтириш", - дейди БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Суриядаги директори Кенн Кроссли. "Биз ёрдам бераётган одамлар можаронинг ҳалокатли оқибатларини бошдан кечирди, уйларини ташлаб, оила аъзолари ва тирикчилик воситаларини йўқотди. Бизнинг ёрдамимиз бўлмаса, уларнинг қийинчиликлари янада кучаяди", - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024