FT: НАТО ворис танлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли бош котиб ваколатини узайтирмоқчи
НАТО етакчилари Йенс Столтенбергнинг бош котиблик муддатини узайтириш тарафдори бўлиб, ўринбосар танлаш борасида келишмовчиликлар юзага келган. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Нашр манбаларининг қайд этишича, Столтенбергдан бу лавозимга НАТОнинг барча аъзоларини қониқтирадиган номзодни топишдаги қийинчиликлар туфайли 2024 йилгача бош котиб бўлиб қолиш сўралиши мумкин. Бироқ, бу «қисқа муддатли муроса» бўлиши таъкидланган.
«Столтенберг ажойиб бош котиб бўлди ва мен ҳозир қайиқни силкитишдан маъно кўрмаяпман», деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан НАТО давлатларидан бирининг ташқи ишлар вазири.
Дипломатларнинг фикрига кўра, Столтенберг бунга рози бўлади, чунки у «вазифага масъулият билан қарайдиган одам» ва бу «давомийлик учун мантиқий бўларди».
Амалдаги бош котиб ваколатини узайтириш таклифи Дания бош вазири Метте Фредериксен ва Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг номзодлари бир овоздан қўллаб-қувватланмаганидан кейин янграган.
Столтенбергнинг НАТО бош котиби сифатидаги ваколати 2023 йил октябр ойида тугайди. У қарийб тўққиз йил давомида бош котиб бўлиб ишлаяпти.
Мавзуга оид
11:58
НАТО расмийси: РФ гибрид ҳужумлари қурбонларга олиб келиши мумкин
20:49 / 27.12.2024
НАТО Болтиқ денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтиради
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024