Жаҳон | 13:12 / 14.06.2023
10594
2 дақиқада ўқилади

NYT: АҚШ Украинага ҳамкорликнинг «Исроил модели»ни таклиф қилмоқчи

Вашингтон Киевга НАТОга кирмасдан 10 йиллик хавфсизлик мажбуриятини назарда тутувчи ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидаги манбаларига таяниб, New York Times газетаси хабар бермоқда. 

Фото: Reuters

«Байденнинг ёрдамчилари Конгресс аъзоларига улар «Исроил модели» деб атайдиган нарсага ўхшаш нарсани таклиф қилмоқчи эканликларини айтишди, бунда Қўшма Штатларда хавфсизлик бўйича 10 йиллик мажбурият ҳам бўлади», - дейилади мақолада. 

Байден маъмурияти расмийларига кўра, бу ғоя Россия етакчиси Владимир Путинни «Киевга келаётган қуроллар оқими тўхтаб қолмаслигига» ишонтиришга уриниш ҳисобланади. 

Шу билан бирга, газета таъкидлашича, булар Украина президенти Володимир Зеленский интилаётган хавфсизлик «кафолатлари» эмас. 
 
NYT ёзишича, Ғарбда кўпчилик Украинанинг НАТОга қўшилишини талаб қилиш «уруш НАТОнинг Россия ҳукуматини беқарорлаштиришга уриниши деган русча версияни кучайтиради», деб ҳисоблайди. 

New York Times газетаси, шунингдек, иттифоқчилар АҚШ президенти Жо Байденга босим ўтказиб, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун «тезроқ ва ишончлироқ» йўлни қўллаб-қувватлашига кўндирмоқчи экани ҳақида ёзмоқда. 

Мавзуга оид