Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қайси давлатлар билан миллий валютада ғалла етказиб бериш бўйича энг кўп шартнома тузгани маълум бўлди
Россия жорий йилда хорижга ғалла, ёғ ва шакар етказиб бериш бўйича миллий валютада 750 дан ортиқ шартнома тузди. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Виктория Абрамченко РИА «Новости» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Жорий йилнинг ўзида миллий валютада ғалла, ёғ ва шакар бўйича 750 дан ортиқ шартнома тузилган бўлиб, бу 1,5 миллион тонна маҳсулотдир. Аксарият транзакциялар Эрон, Сурия, Миср ва МДҲ давлатлари билан амалга оширилади», деди у.
Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, ҳозирда экспорт тўловларининг 5 фоизи миллий валютада амалга оширилмоқда.
У, шунингдек, Россия бошқа давлатлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини миллий валюталарда етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётганига аниқлик киритди. «Музокаралар жараёни барча дўст давлатлар билан амалга ошириляпти. Умуман олганда, бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти дунёнинг 160 мамлакатига тўғри келади», — дея қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Россия рублда савдо қилишдан манфаатдор. Аммо, қабул қилувчи томон ҳам тегишли ҳисоб-китобларга тайёр бўлиши муҳимдир. Бош вазир ўринбосари аввалроқ таъкидлаганидек, Туркия билан ғалла етказиб бериш бўйича биринчи келишув рублда тузилган, Миср билан ҳам худди шундай масала муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
14:46 / 02.01.2026
Пахта ва ғалла навлари янгиланади: тезпишар серҳосил навлар жорий этилади
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
12:49 / 10.12.2025