Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ва Маъруф Амин қатор соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Индонезия вице-президентининг расмий веб-сайтида «Индонезия ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Нашрда Индонезия вице-президенти Маъруф Амин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашуви тафсилотлари қаламга олинган.
Маълум қилинишича, учрашув чоғида томонлар икки томонлама савдо-саноат соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида, шунингдек, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.
12 июнь куни Индонезия вице-президенти Маъруф Амин беш кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026