Жаҳон | 09:37 / 15.06.2023
8789
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған 8 соат мобайнида вазирлар маҳкамаси йиғилишида вазирлар ҳисоботини эшитди

Фото: AP

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида Туркия вазирлар маҳкамаси йиғилиши саккиз ярим соатдан ортиқ давом этди. Йиғилиш TRT телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилди.

Телевидение орқали халққа мурожаат қилган Эрдўған учрашувнинг бундай давом этишини барча вазирлик раҳбарлари келажакдаги ҳаракатлар бўйича дастур ишлаб чиққани билан изоҳлади. Йиғилишда хорижий ташриф билан мамлакатни тарк этган ташқи ишлар вазири қатнашмади.

Туркия президенти янги конституцияни қабул қилишни янги маъмуриятнинг ички сиёсий устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблайди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, янги конституция турк жамиятининг барча қатламларини бирлаштиради.

Эрдўған Туркиянинг минтақадаги ва умуман халқаро майдондаги сиёсати фаоллашишини айтди. У Анқаранинг халқаро миқёсда тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикасини қўллаб-қувватлашини давом эттираётганини таъкидлади. Эрдўған кипрлик туркларни “биродарлар” деб атади ва Туркия ҳам ўзининг, ҳам уларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслигини билдирди.

Мавзуга оид