Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқда
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Жамшид Эшмуродов ва Мисрнинг ACDIMA фармацевтика компанияси бош ижрочи директори Улфат Ғураб ўртасида онлайн музокара ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг дори воситаларига бўлган талаби тез суръатлар билан ортиб бораётгани таъкидланди. Ҳозирда республика Европа мамлакатлари, Хитой ва Ҳиндистондан сифатли ҳамда арзон дори воситаларини импорт қилаётгани, унинг ҳажми 2 миллиард долларга етгани маълум қилинди.
Томонлар ACDIMA дори воситаларини Ўзбекистондаги йирик фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Ушбу йўналишдаги музокараларни давом эттириш мақсадида компания раҳбари Улфат Ғураб бошчилигидаги делегациянинг мамлакатга сафарини июль ойида ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026