Ўзбекистон | 11:00 / 15.06.2023
7833
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 3 туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳридаги қатор туманларнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, бугун, 15 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод туманининг: «Товкантепа» ҳамда «Миришкор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 16:00 гача;
Миробод туманининг: «Иноқобод» ва «Банокатий» МФЙ айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Чилонзор туманининг: «Қатортол» ҳамда «Ҳосилот» МФЙ айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.
Мавзуга оид
10:43
Ўзбекистон 2030 йилгача Европага 10−15 млрд кВт/с электр энергияси экспорт қилиши мумкин
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
15:05 / 12.11.2024