Украина электр энергияси импорти зарурлигини маълум қилди
“Укрэнерго” раҳбари Владимир Кудрицкий Украинада июл ойидан бошлаб электр таъминотида узилишлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, бунинг олдини олиш учун Киев Европа давлатларидан электр энергиясини импорт қилмоқчи.
Кудрицкийнинг сўзларига кўра, компаниянинг июл ойи ва қиш бошланишидан олдинги базавий прогнози энергия тизимини мувозанатлаш учун импортдан фойдаланиш кераклигини кўрсатади.
Унга кўра, бундан ташқари, газдан фойдаланадиган иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказларида қўшимча қувватларни ишга тушириш зарур. У буни "қимматбаҳо нарса" деб атади ва истеъмолчиларда таъминот ўчирилишидан кўра буни қилиш яхшироқ эканини таъкидлади.
Аввалроқ “Укрэнерго” Украина ГЭСлари Нова Каховкадаги станцияда тўғон вайрон бўлиши оқибатларини камайтириш мақсадида қисқартирилган қувватда ишлаётгани ҳақида хабар берган эди.
6 июнга ўтар кечаси Херсон вилоятида Новая Каховка яқинида Каховка гидроэлектр станциясининг юқори қисми вайрон бўлди. Херсон ва Новая Каховка каби ўнлаб аҳоли пунктлари сув остида қолди.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024