Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция соҳилларида авариядан кейин омон қолган мигрантлар қидириляпти
Греция яқинида чўкиб кетган кема бортида 750 га яқин одам бўлган. Қутқарувчилар 78 та жасадни топишган.
Греция қирғоқлари яқинида қутқарувчилар ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳалокатли кемадан омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда. Греция қирғоқни қўриқлаш хизмати вакилининг 15 июн, пайшанба куни маълум қилишича, Пелопоннес яримороли ғарбида олиб борилган қидирув операциясига бир вертолёт, иккита патрул катери ва яна олтита қайиқ жалб қилинган.
Қутқарувчилар қурбонлар сони ортишидан хавотирда, чунки чўкиб кетган кема бортида, тирик қолганларнинг сўзларига кўра, 750 га яқин одам бўлган. Соҳил хавфсизлик хизмати ҳозиргача 78 жасадни топди. Бир кун олдин 79 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Илгари қидирув ишлари кучли шамол туфайли мураккаблашганди. Греция расмийларига кўра, 14 июн куни эрталаб ҳаддан ташқари кўп юкланган балиқ овлаш кемаси ҳалокатга учраган – унинг двигатели бузилган, шундан сўнг кема ағдарилиб, 10-15 дақиқадан сўнг чўкиб кетган. 104 киши қутқарилди.
"Балиқ овловчи траулер 25-30 метр узунликда эди. Унинг палубаси ва трюми одамлар билан тўла бўлган", деди Греция қирғоқни қўриқлаш вакили. У қутқарилганлар асосан Сурия, Покистон ва Мисрдан эканини, кемада фақат эркаклар бўлганини айтди. Шу билан бирга, омон қолганлардан бири шифокорларга траулер юкхонасида юзлаб болалар бўлганини билдирган.
Греция ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди. Ўлганлар сони сўнгги йиллардаги энг юқори даражага етди. Грециядаги энг жиддий кема ҳалокати 2016 йилнинг 3 июнида содир бўлган, ўшанда 320 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Греция, Италия ва Испания билан бир қаторда, Африка ва Яқин Шарқдан Европага интилаётган ўн минглаб муҳожирлар учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026