Африка делегацияси Путинга Украина бўйича тинчлик режасини тақдим этди
Африкаликлар Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишни ҳам таклиф қилишди.
Африка давлатларининг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифи 10 бандга асосланади, деди Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда.
Унинг таъкидлашича, Африка ташаббуси тинчликка эришишга қаратилган. Шу билан бирга, Рамафосанинг фикрича, бу таклиф бошқа тинчлик ташаббуслари билан рақобатлашмаслиги керак.
«Биз ушбу можаро доирасида Россия ва Украина ўртасида тинчликка эришишда воситачи бўлишга ҳаракат қилмоқчимиз. Биз сизга 10 банд таклиф қилмоқчимиз», деди у.
16 июнь куни Африка делегацияси Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувда бир қатор таклифларни берди, деди Сирил Рамафоса.
«Биз унга сиз [Путин] билан учрашув ўтказишимизни ва уруш бўйича сизнинг фикрингизни ҳам тинглашимизни айтдик. Сиз билдираётган нуқтаи назарга ҳурмат билан қулоқ тутмоқчимиз», деди у.
Рамафоса сўзларига кўра, Африка тинчлик ташаббуси муаллифлари бошқа ғояларни ҳам тан олишади. «Бизнинг таклифларимиз илгари сурилган бошқа таклифлар билан рақобатлашмаслиги керак», деди Жанубий Африка президенти.
Аввалроқ, Украина можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилиш бўйича Туркия, Бразилия ва Хитой ташаббус билдирган эди. Кейинчалик, Ватикан ҳам бундай ташаббусни илгари сурди. Индонезия ва Камбожа ҳам ўз фикрларини билдирди. Май ойи охирида Киев, Москва ва бир қатор Европа пойтахтларига ташриф буюрган Хитой махсус вакили Ли Хуэй ҳозирча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун томонлар позициялари бир-биридан жуда узоқ эканини тан олди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
21:13 / 12.11.2024