Жаҳон | 12:51 / 17.06.2023
11025
1 дақиқада ўқилади

Францияда зилзила оқибатида бир қанча бинолар вайрон бўлди

Франция ғарбидаги Де-Севр префектураси зилзила оқибатида бир қанча бинолар жиддий зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда минтақа маъмурияти Twitter'да хабар берди.

Фото: Getty Images

Нашрнинг қайд этишича, 17 июнга ўтар кечаси соат 4:27 (Тошкент вақти билан 5:27)да префектурада 5 магнитудали кучли сейсмик силкиниш қайд этилган. 

Минтақа маъмурияти матбуот хизмати зилзила оқибатида бир киши жабрланганини, у енгил тан жароҳати олганини қайд этди. Унга қутқарувчилар ёрдам берди. 

Ҳодисадан сўнг маҳаллий ҳукумат бинолардан бири атрофида хавфсизлик чегарасини ўрнатди, дейилади баёнотда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид