Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини дронлар билан таъминлаш ниятида
Фото: AP
Тошкентда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ҳамда Жанубий Кореянинг KOTRA агентлиги вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истагида бўлган кореялик етакчи корхоналарнинг учувчисиз парвоз аппаратлари тақдим этилди.
Жанубий Кореянинг Geospatial Information, HUINS, PRENEU, Samsung drone, Meissa ва SEESAW D&U компаниялари ишлаб чиқарган ва айнан қишлоқ хўжалигида қўллаш мумкин бўлган дронлар – учувчисиз парвоз аппаратлари билан ўзбекистонлик мутахассислар таништирилди.
Тадбирда кореялик мутахассислар ишлаб чиққан юқори унумдор ва кўп функцияли дронлар, сунъий интеллект технологиялари, экин экиш ишларининг комплекс мониторинги, ўғитлаш ва ўсимликлар касалланишига қарши курашни юқори аниқликда ўтказиш имконини берувчи инновацион ечимлардан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:45 / 06.04.2026