Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ва нидерландиялик талабалар ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади
Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Нидерландиянинг Лейден университети Осиё ва Европа танқидий меросини ўрганиш бўйича мутахассиси, доцент Елена Паскалева билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Лейден университети ва Ўзбекистоннинг таълим муассасалари ҳамда тадқиқот марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Е.Паскалева сўнгги йилларда Марказий Осиёга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани ҳамда ушбу минтақа халқаро майдонда устувор йўналишлардан бирига айланаётгани сабабли Лейден университети Европада илк бор Эрон ва Марказий Осиё тадқиқотлари кафедрасини очганини маълум қилди.
Учрашув якунида Эрасмус таълим дастури доирасида ўзбекистонлик ва нидерландиялик талабалар ўртасида алмашув дастурларини амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026