Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга уран қазиб олиш учун сенсорлар етказиб бермоқчи
Юқори технологияли маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 3,5 млн доллардан ортиқ суммага шартнома имзоланди.
Доғистоннинг «Домалогика» компанияси Ўзбекистонга уран қазиб олиш учун ўлчаш датчикларини етказиб беради.
Компания Ўзбекистоннинг «Энергоприбор» компанияси билан Доғистонда ишлаб чиқарилган юқори технологияли маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 3,5 млн доллардан ортиқ суммага шартнома имзолади.
«Домалогика» бош директори Хасай Юсупановнинг сўзларига кўра, шартнома Доғистон экспортини қўллаб-қувватлаш маркази кўмагида имзоланган.
«Биз уран қазиб олувчи корхона учун чуқур гидростатик датчиклар, шунингдек, автоматлаштирилган релеларни етказиб берамиз», — дейди у.
2022 йилда Ўзбекистон АҚШга уран экспортини қарийб 80 фоизга оширди.
Ўтган йили Ўзбекистондан уран экспорти 4,44 миллион фунт U3O8 эквивалентини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 78 фоизга ўсди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Америка бозоридаги улуши 11 фоизгача етди.
Мавзуга оид
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
17:40 / 21.05.2026
ОАВ: Эрон олий раҳбари бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тақиқлади
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
11:57 / 29.04.2026