Жаҳон | 15:22 / 20.06.2023
11443
4 дақиқада ўқилади

Донбассдаги жанглар ва Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 481-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Алексей Навалний уруш ва Путинга қарши ташвиқот лойиҳаси бошлаганини эълон қилди. Режага кўра, кампания иштирокчилари одамларни Россиянинг Украинага босқинига қарши «оёқлантириши» керак.
  • Россия бош прокуратураси «Агора» халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳини «исталмаган» ташкилот деб эълон қилди.
  • Россия БМТга Украинанинг Каховка ГЭСдаги фалокатдан жабрланган ҳудудларига киришга рухсат бермади. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги ҳуманитар мувофиқлаштирувчиси Дениз Браун маълум қилди.
  • Украина мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари Запорижжя области жанубидаги Пятихатки қишлоғини озод этганини маълум қилди.
  • Буюк Британия Москва Киевга товон пули тўламагунча, Россияга қарши санкциялар сақланиб қолажагини билдирди.
  • Давлат думаси спикери Вячеслав Володинга кўра, уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган россияликларнинг тенг ярми қайтиб келган. У қолганларни ҳам «каллани ишлатиш»га чақирган.

Кун кадри. Донецк яқинидаги жанглар

Украина қуролли кучлари Украина жанубида — Запорижжя области ва унинг Донецк области билан чегара ҳудудларида қарши ҳужумни давом эттираётган маҳалда Россия қўшинлари Донецк атрофида ҳужумларни қайтадан бошлади. РФ қуролли кучлари Донецк жануби-ғарбидаги Марйинка шаҳридан жанубда юриш бошлаган, шунингдек Донецкдан шимолдаги Авдийивка атрофида ҳарбий ҳаракатлар бошланган.

Россия армияси ушбу икки шаҳарни эгаллаш учун 2022 йилдаёқ ҳаракат бошлаганди. Қишда РФ қуролли кучлари катта йўқотишлар эвазига Марйинка шаҳри марказини эгаллаган, шунингдек Авдийивкадан шимол ва жанубдаги ўрмонзор ва далалар бўйлаб илгарилаганди. Аммо Украина қуролли кучлари ҳудуддаги қўшинлари қуршовга тушишига йўл қўймади ҳамда Донецкдан шимол ва ғарбдаги йўллар устидан назоратни сақлаб қолди.

Донецк областидаги фронт чизиғида кўтарилган тутун
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин танкчилари ва артиллериячилари

Украинанинг княз Константин Острожский номидаги 30-механизациялашган бригадаси ҳарбийлари 2022 йил кузида Бахмут атрофида Россия қўшинларидан ўлжа қилиб олинган Т-80 танкида кетмоқда.
EPA / Scanpix / LETA
Ҳудудий мудофаа қисмларининг 60-батальонидан бўлган украин ҳарбийлари Донбассдаги базада артиллерия зарядларини тайёрламоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ҳудудий мудофаа қисмларининг 60-батальонидан бўлган украин ҳарбийлари россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда.
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут атрофидаги украиналик ҳарбийлар россияликларнинг позицияларини юк машинасига ўрнатилган С-60 зенит замбарагидан ўққа тутмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали 

Ярадор украиналик ҳарбий Бахмут атрофидаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

19 июнга ўтар кечаси Россия қўшини Херсонга зарба йўллади — шаҳарда бир қанча ёнғинлар юзага келди. Украина ИИВ хабарига кўра, шаҳардаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан биридаги газ сақлагич ҳам ёниб кетган. Шунингдек, корхоналардан бирининг ҳудудида ёнғин чиқиб, омборхона биноси, кўргазмалар зали ва хўжалик қурилмалари ёниб кетган. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, бир киши жабрланган.

Каховка ГЭС тўғонидаги вайронгарчиликдан сўнг Белозерка, Днипровск, Новогредневе ва Блаҳодатовка қатори Херсоннинг ҳам бир қисми ҳамон сув остида қолмоқда. Бу аҳоли яшаш манзилларида 843 та турар жой биносини сув босган.

Херсонда ўт ўчирувчи россияликлар зарбасидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда
Херсон области ФВДХ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид