ОАВ: Киев ЕИга кириш бўйича музокаралар учун иккита шартни бажарди
Еврокомиссиянинг оралиқ ҳисоботида Украина суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва оммавий ахборот воситаларига оид қонунчиликда муваффақиятга эришганига ишора қилинди, деб ёзади Reuters манбаларга таяниб.
Украина ЕИга кириш бўйича музокараларни бошлаш учун етти шартдан иккитасини бажарди. Reuters агентлигининг 19 июнь, душанба куни икки юқори мартабали амалдорга таяниб ёзишича, бу маълумотлар Европа комиссиясининг шу ҳафта охирида тақдим этиладиган оралиқ ҳисоботида келтирилган.
Манбалардан бирининг аниқлик киритишича, гап суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва оммавий ахборот воситалари қонунчилиги ҳақида кетмоқда, у ҳисоботнинг ўзи «ўртача ижобий» бўлишини қўшимча қилган.
Бир йил аввал, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан тўрт ой ўтиб, ЕИ Украинага Европа Иттифоқига расмий номзод мақомини бериб, «юқори рамзий ишора» қилди, дея эслайди агентлик.
Қўшилиш бўйича музокаралар бошланиши эса Киевнинг етти шартни, жумладан суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва коррупцияга қарши курашни бажариши билан боғлиқ эди. Ўз навбатида, Украина бу йил уни ЕИга қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашга чақирди.
Еврокомиссия ҳисоботи мазмуни билан таниш бўлган, аммо аноним қолишни истаган Reuters суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, бу ҳужжатда асосий нарса - «воқеликни безаш эмас, тараққиётни тан олиш»дир.
Айни пайтда, яна бир манба агентликка берган интервьюсида Украинада суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда бироз олдинга силжиш борлигини айтди, «аммо, ҳали амалга оширилиши керак бўлган асосий ислоҳотлар мавжуд». «Ҳаммаси ҳам қониқарли эмас», дея қўшимча қилди суҳбатдош.
Украинанинг ЕИга аъзолиги бўйича музокараларни бошлаш имконияти ҳақидаги қарорни Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат 2023 йил декабрида қабул қилиши кутилмоқда.
Украинанинг ЕИга тезлаштирилган тартибда қўшилиши ғоясини Болтиқбўйи давлатлари ва Полша қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, Франция, Германия ва Нидерландия каби давлатлар бу истиқболга нисбатан анча эҳтиёткор.
Мавзуга оид
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024