Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси 28 июнь куни масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги масжидларда Қурбон ҳайити намози қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:
- Андижон – 05:10
- Наманган – 05:10
- Фарғона – 05:10
- Тошкент шаҳри – 05:15
- Тошкент вилояти – 05:20
- Сирдарё – 05:25
- Жиззах – 05:30
- Самарқанд – 05:35
- Навоий – 05:40
- Қашқадарё – 05:40
- Бухоро – 05:40
- Сурхондарё – 05:40
- Хоразм – 05:50
- Қорақалпоғистон Рес. – 05:50
Маълум қилинишича, жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида хулоса қилди. Унга кўра, қабул қилинган президент фармони билан ўзбекистонликлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 28 июнь, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
- 29 июнь, пайшанба — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 30 июнь, жума — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 июль, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2 июль, якшанба — тақвим бўйича дам олиш куни.
Мавзуга оид
21:29 / 15.06.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
20:43 / 15.06.2024
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
10:34 / 11.06.2024
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади
17:02 / 28.06.2023