Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджети маблағларидан мақсадcиз фойдаланиш бўйича жавобгарлик оширилади
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қўмита аъзолари “Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилди. Қонун Ҳисоб палатасининг фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, унинг бюджет маблағлари устидан тизимли назорат ўрнатиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган.
Давлат бюджети маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва раҳбарларнинг жавобгарлигини ошириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча қоидалар киритилмоқда.
Бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш аниқланган тақдирда Ҳисоб палатаси томонидан маъмурий жаримага тортилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
12:22 / 25.03.2026