Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған аёлларнинг бош кийим кийиш ҳуқуқини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди
Президент Туркия Конституциясининг янги таҳририни қабул қилишга чақирди.
Туркия ҳукумати дунёнинг 10 та етакчи иқтисодиётига кирмагунча тўхтамайди. Бу ҳақда Адолат ва тараққиёт партияси фракциясининг парламентдаги йиғилишида сўзга чиққан президент Ражаб Тоййиб Эрдўған айтди.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Туркияни ривожлантиришнинг 12-режаси, шунингдек, мамлакатни ўрта муддатли ривожлантириш дастури устида ишни давом эттирмоқда.
«Аминманки, мамлакатимизнинг барча 85 миллион аҳолиси Туркиянинг иқтисодий фаровонлигидан баҳраманд бўлади. Иқтисодий соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш учун биз вице-президент девони, Молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасида яқин алоқалар ўрнатдик», деди Эрдўған.
Президент Туркиянинг сўнгги ўн йилликдаги тараққиётининг яққол кўрсаткичи энг кам иш ҳақи миқдори бўлиб, сўнгги 21 йил ичида реал кўрсаткичларда 312 фоизга ошганини таъкидлади.
Шунингдек, Эрдўған мамлакат Конституциясининг янги таҳрири қабул қилиниши Туркиянинг янада ривожланиши учун муҳим рағбат бўлишини таъкидлади.
«Туркиянинг 100 йиллиги» концепциясини ҳарбий тўнтариш оқибатида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Конституция асосида амалга ошириб бўлмайди», деди Президент.
Давлат раҳбари мамлакат Асосий қонунининг янги таҳририда мусулмон аёлларнинг бош кийим кийиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди.
Президент Эрдўған ҳокимият мухолифларини Туркиянинг янги Конституцияси устидаги ишларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026