Ўзбекистон | 07:43 / 22.06.2023
3580
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида чегара тўғрисидаги шартнома ратификация қилинади

Сенат қўмитаси томонидан муҳим халқаро келишувлар ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Фото: Senat.uz

2023 йил 20 июнь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида икки томонлама муҳим келишувларни ратификация қилиш масаласи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Сенаторлар “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни атрофлича муҳокама қилди.

Мазкур ҳужжатнинг ратификация қилиниши давлат чегарасини демаркация қилиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш масалаларини тизимли ҳал этишда муҳим қадам бўлгани таъкидланди. 

Мазкур ташаббус Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Муҳокама якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид