Жаҳон | 16:06 / 24.06.2023
51538
5 дақиқада ўқилади

Фото: Ростов марказида танклар, БТРлар ва ҳарбийлар

Шаҳар «Вагнер» кучлари томонидан эгалланди. Губернатор аҳолидан уйдан чиқмасликни сўраган.

24 июнга ўтар кечаси «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига уруш очганини эълон қилди.

Пригожин 25 минг аскари билан Москва томон юриш қилиши ҳақида ўзига тегишли Телеграм-каналларда овозли хабар эълон қилган. Шунингдек, у армияни ўз сафига чорлаган. Бироз ўтиб минглаб аскарлар Россия Федерация қуролли кучлари сафидан «Вагнер» ХҲКга ўтиш истагини билдираётганини эълон қилган.

Пригожин Путинга қарши эмас, РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва РФ ҚК бош штаби раҳбари Валерий Герасимовга қарши уруш очганини таъкидлаган. Бунга сабаб РФ қуролли кучлари томонидан «Вагнер»нинг Украиинанинг Бахмут шаҳри яқинидаги ҳарбий базасига кундузи вертолётлардан ракета зарбаси берилиб, ўнлаб жангчилар ўлдирилгани бўлгани айтилмоқда. «Вагнер»га тегишли Телеграм-каналлар зарба видеотасвирларини эълон қилишган.

«Владимир Путин жаноб Пригожиннинг баёнотларидан кейинги вазиятдан хабардор», — деган РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия Федерацияси Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси Евгений Пригожиннинг баёнотларидан сўнг унга нисбатан қуролли қўзғолонга чорлаш моддаси билан жиноят иши очилганини эълон қилди. «Евгений Пригожин номидан тарқатилаётган таъкидлар ҳеч бир асосга эга эмас. Бу баёнотлар юзасидан РФ Федерал хавфсизлик хизмати қуролли қўзғолонга чорлаш факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ноқонуний ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қиламиз», — дея Миллий аксилтеррорчилик қўмитасининг хабарини келтирган ТАСС.

РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Евгений Пригожин номидан тарқатилаётган барча хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва провокация эканлиги ҳақида хабар берган. Мудофаа вазирлиги РФ ҚК «Украина қуролли кучлари билан тўқнашув чизиғида жанговар вазифаларни бажаришда давом этиши»ни таъкидлаган.

24 июн куни тонгда вагнерчилар Ростов марказига кириб келишди. Россиянинг ТАСС агентлиги фотобанкида камуфляжда бўлган ва қуролланган шахслар фотосуратлари пайдо бўлди, бу суратларда «Вагнер» жангчилари Жанубий ҳарбий округ штаби биноси атрофида жойлашаётгани акс этгани айтилади. Шунингдек агентлик шаҳар марказига олиб келинган зирҳли техникалар фотоларини эълон қилган.

161.ru нашри хабарига кўра, зирҳли техникалар колоннаси шаҳарга Аксай томондан кириб келган ва Жанубий ҳарбий округ штаби атрофига жойлашган.

Ростов области губернатори Василий Голубев соат 5:50 да аҳолини Ростов-на-Дон шаҳри марказига келишдан тийилишга чақирган. «Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Юзага келган мураккаб вазият туфайли шаҳар марказига сафар қилишдан тийилишни ва имкон қадар ўз уйларингиздан чиқмасликни тавсия қиламан», — дея ёзган у телеграм-каналида.

Ўз навбатида, ФВВ телеграм-каналларда шаҳарда комендантлик соати жорий этилгани ҳақида фейк хабарлар тарқалганидан огоҳлантирган.

Ростов областидан шимолдаги Воронеж области ҳукумати М-4 «Дон» трассаси бўйлаб (Москва томонга) ҳарбий техникалар ҳаракатланаётгани тўғрисида хабар бериб, аҳолидан федерал трассадан ҳаракатланмасликни сўраган.

Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
Фото: Эрик Романенко / ТАСС
«Вагнер» ХҲК жангчилари Ростовдаги цирк дарвозасидаги танкда. Аввалига ОАВ танк тиқилиб қолганини тахмин қилганди — аммо кейин аниқлик киритилишича, у мудофаа вазирлиги штабига кириш қисмини блоклаш учун атайлаб шундай ўрнатилганди.
Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид