Ўзбекистон | 14:59 / 27.06.2023
13323
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев журналистларга: “Фақат олдинга. Орқаларингда сизларга президент таянч, суянч бўлиб туради”

Президент жиззахлик сайловчилар билан учрашуви вақтида ОАВ вакилларини касб байрами билан қутлади. “6,5 йил ичида энг катта эришганимиз – очиқлигимиз. Қўрқувимиз йўқ бўлгани”, – деди Мирзиёев.

Фото: ЎзЛиДеП матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 27 июн куни Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви вақтида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.

“Фурсатдан фойдаланиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини, блогерларни, барча журналист, ижобий ва техник ходимларни ҳам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан юрагимдан табриклаб, уларга жасорат тилайман.

Ҳеч қачон орқага қараманглар. Янги Ўзбекистонда – фақат олдинга. 6,5 йил ичида нимага эришдик десак, энг катта эришганимиз – очиқлигимиз, қўрқувимиз йўқ бўлгани. Очиқлик муҳити, демократия, сўз ва матбуот эркинлиги, рақобат муҳити пайдо бўлди.

Одамларнинг дунёқараши ва ижро органларининг ҳам дунёқараши ўзгаряпти. Олдин қандай, шундай муҳит бормиди? Ҳеч қачон йўқ эди”, – деди президент.

Шавкат Мирзиёев “адолат нуқтайи назаридан, ОАВда масъулият ва жавобгарлик ҳам бўлиши керак”лигини қайд этди.

“Битта нарсани ҳеч қачон унутманглар: фақат олдинга. Орқаларингда таянч, суянч бўлиб, сизларни президент қўллайди. Шуни ҳеч қачон унутманглар”, – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид