Ўзбекистон | 11:44 / 27.06.2023
32000
1 дақиқада ўқилади

Синоптиклар июл ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

Июль - ёзнинг энг қизғин даври ва айнан июль ойида мамлакатда энг юқори ҳаво ҳароратлари кузатилади. "Ўзгидромет" хабарига кўра, июль ойи жуда иссиқ бўлмаслиги кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ҳудуднинг катта қисмида ўртача ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда ва фақат шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда меъёрдан +1...+1,5 даражага юқори бўлади.

Ўзбекистон ҳудудида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига июль ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июль кунлари ҳаво ҳароратининг қийматлари +37...+40 даражага, чўл ҳудудларда ва республика жанубида +41...+43 даражага етади.

Июль ойи биринчи ўн кунлиги ўрталарига бориб, ҳарорат 3-5 даражага пасайиши кутилмоқда.

Кейинчалик, ой охиригача ҳаво ҳарорати кечалари +20...+25 даража атрофида, баъзи жойларда +27 даражача, кундуз кунлари +33...+38 даражагача, айрим кунларда +39...+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+45 даражагача бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид