Париж чеккасида ўсмирнинг ўлимидан сўнг тартибсизликлар бошланди
Автомобилни бошқарган 17 ёшли ўсмир йўл-патруль хизмати ходимлари талабига кўра тўхташдан бош тортган ва отиб ўлдирилган. Париж яқинидаги бир қанча шаҳарларни тартибсизликлар қамраб олди.
Париж чеккасидаги Нантерда 17 ёшли ўсмирнинг полиция қурол қўллаши натижасида ўлими ортидан бошланган тартибсизликлар Франция пойтахти яқинидаги бир қанча қўшни шаҳарларга ҳам тарқалди, деб хабар бермоқда 28 июнь, чоршанба куни AP.
Намойишчилар чиқинди қутилари ва машиналарга ўт қўйди, фавқулодда ёрдам машиналарига фейерверклар отди, кўчаларда баррикадалар ўрнатди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Расмийларга кўра, 15 киши ушланди.
Тўқнашувлар машинани бошқараётган йигит йўл-патрул хизмати ходимларининг талабини бажаришдан бош тортгани ва полициячи томонидан отиб ўлдирилганидан кўп ўтмай бошланган. Полиция ходими қотилликда гумонланиб қўлга олинган.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен сўзларига кўра, ёш ҳайдовчининг ўлимидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ишларини бошлаган.
Мавзуга оид
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024
Парижда Паралимпия ўйинлари якунланди. Хитой биринчи, Ўзбекистон — 13-ўринда
08:40 / 29.08.2024