Жаҳон | 09:03 / 28.06.2023
5436
2 дақиқада ўқилади

Столтенберг: НАТО ўзини «Москва ёки Минск»дан ҳимоя қилишга тайёр

Альянс бош котиби «Вагнер» жангчиларининг бир қисми Евгений Пригожин билан бирга Беларусга кўчиб ўтиши мумкинлигини тан олди.

Фото: Jonas Ekstromer/TT News Agency/AP/picture alliance

НАТО блоки ўзини «Москва ёки Минск»дан келадиган ҳар қандай таҳдиддан ҳимоя қилишга тайёр», дея маълум қилди 27 июнь, сешанба куни альянс бош котиби Йенс Столтенберг

Унинг сўзларига кўра, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг Беларусга кўчиб ўтгани оқибатлари ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта, аммо катта эҳтимол билан унинг кучларининг бир қисми ҳам Беларусга жойлашади, дея тан олди Столтенберг. 

«Биз Москва ва Минскка НАТО ҳар бир иттифоқчи ва НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш учун тайёр экани ҳақида аниқ сигнал юбордик», деди Шимолий Атлантика альянси бош котиби. Россия ва Беларус пойтахтларида «Вагнер» ХҲК кучларининг ҳаракатидан қатъи назар, иттифоқчиларимизни ҳар қандай потенциал таҳдиддан ҳимоя қилиш қобилиятимизни нотўғри тушуниш учун жой бўлмаслиги керак», дея қўшимча қилди у. 

Шу билан бирга, Столтенберг ўтган дам олиш кунларидаги воқеалардан сўнг Ғарб Россияга «етарлича баҳо бериши» кераклигини айтди. Литвада июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда альянс ўзининг барча аъзоларини, айниқса Россия ва Беларус билан умумий чегарага эга бўлган аъзоларни ҳимоя қилиш мақсадида жамоавий мудофаани кучайтириш ечимларига эътибор қаратади, дея эслатди НАТО бош котиби. 

Айни пайтда, Литва президенти Гитанас Науседа ҳам «Вагнер» жангчиларини Беларусга жойлаштириш хавфи ҳақида огоҳлантирди. «Агар «Вагнер» ўзининг ҳарбийларини Беларусга кўчирса, бу барча қўшни давлатларда беқарорлик хавфини янада оширади», - деди у. 

Мавзуга оид