Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласига ижара тўлови учун ойлик компенсация тўланади
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида тўланадиган суғурта суммасини белгилаш;
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг оила аъзоларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсация тўлаш тартибини белгилаш;
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар)нинг оила аъзолари белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, уларни узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда турар жой билан биринчи навбатда таъминлаш;
ҳарбий хизматчи (ходим)ларга хизмат сафари харажатларини қоплаб бериш тартибини такомиллаштириш.
Мавзуга оид
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026