Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея чет эллик ишчилар учун квоталар сонини оширди
2023 йилда мамлакат хориждан 30 минг нафар ишчини жалб қилмоқчи.
Фото: Reuters
Жанубий Кореяда хорижий малакали ишчилар учун квоталар сони 15 баробарга оширилиб, 30 мингга етказилди. Сабаби - кадрлар танқислиги, деб ёзди Reuters.
28 июнь куни ҳукумат йиғилишида Жанубий Корея адлия вазири Хан Дон Хун шундай қарор қабул қилинганини айтди. Танқислик асосан ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида кузатилмоқда.
Жанубий кореялик ёшлар бу соҳаларда ишлашга интилмайди, шунинг учун ҳукумат чет элликларни фаол равишда жалб қилмоқчи.
Хорижлик ишчилар учун мўлжалланган «E-7-4» квота дастури 2017 йилда жорий қилинган ва дастлаб 300 тани ташкил қилган эди. 2022 йилда унинг миқдори 2000 тага оширилди. 2023 йилда ҳукумат 5000 та квота ажратишни режалаштирган эди, бироқ ишчи кучи етишмаслиги сабабли қарор ўзгартирилди.
Жанубий Корея Адлия вазирлиги ҳам виза олиш мезонлари юмшатилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026
Жанубий Корея Қозоғистондан нефт импорт қилишни режалаштиряпти
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
07:40 / 27.03.2026