Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғиз депутати Сооранбай Жээнбековни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш таклифи билан чиқди
Қирғизистон қонунчилигига кўра собиқ президентнинг ўзи ва яқинларига кўплаб имтиёзлар берилган.
Фото: Akipress
Қирғизистон парламенти депутати Оқилбек Тумонбоев Сооранбай Жээнбековни Қирғизистон собиқ президенти мақомидан маҳрум қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини илгари сурмоқда.
Унинг таъкидлашича, давлат резиденциясида Сооранбай Жээнбековнинг яшаши, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа имтиёзлар учун давлат бюджетидан кетаётган харажатларни ҳисоблаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
“Нафақат унга, балки оиласи ва қариндошларига ҳам давлат томонидан имтиёзлар берилган. Мен бу масалани парламентда кўтараман, тегишли қонун лойиҳасини киритаман, президент Садир Нургужоевичга мурожаат қиламан ва бу одамдан собиқ президент мақомини олиб ташлашга ҳаракат қиламан, чунки у бу мақомга лойиқ эмас”, дейди Оқилбек Тумонбоев.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг бешинчи президенти Сооранбай Жээнбеков 2020 йилнинг октябрида рўй берган тартибсизликлар ортидан истеъфога чиқишга мажбур бўлганди. 16 октябрда у халқдан кечирим сўраб мурожаат қилганди.
Қирғиз парламентида уни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш масаласи бир неча бор кўтарилганди. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Қирғизистоннинг собиқ раҳбарлари орасидан фақатгина Сооранбай Жээнбеков ва Роза Отунбоева экс-президент мақомини сақлаб қолишган, Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбаев бу мақомдан маҳрум бўлган.
Қирғизистон қонунчилигига кўра собиқ президентга жиноий жавобгарликдан дахлсизлик мақоми, давлат хавфсизлиги (тўлиқ ҳажмда), бепул тиббий хизмат (собиқ президентнинг ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам), давлат дачаларидан биридан умрбод фойдаланиш, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа вокзаллардаги заллардан мансабдор шахслар ёки делегацияларни кутиб олиш учун бепул фойдаланиш, оммавий алоқа воситаларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, собиқ президентнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинади.
Пенсия ёшига етгунга қадар собиқ давлат раҳбари мамлакат президентига тўланадиган ойлик маошнинг 75 фоизи миқдорида ҳар ой умрбод нафақа олиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026