Украина парламенти мамлакатнинг давлат қарзини чекламоқчи
Давлат қарзини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Украина парламентининг бюджетга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини чеклайди ва Раданинг бир қатор ваколатларини Молия вазирлигига ўтказади, деди депутат Ирина Герашченко.
Украина Олий Радаси мамлакатнинг давлат қарзини чекловчи қонун лойиҳасига биринчи ўқишда овоз берди. Бу ҳақда 29 июнь, пайшанба куни ўнг марказчи «Европа бирдамлиги» партиясидан депутат Ирина Герашченко маълум қилди. Ҳужжатни 233 нафар парламентарий, жумладан, ҳукмрон «Халқ хизматчиси» партияси, шунингдек, «Ҳаёт ва овоз учун» мухолифат платформаси вакиллари қўллаб-қувватлади.
Герашченко қонун лойиҳасининг ҳозирги таҳриридан хавотир билдирди ва уни конституцияга зид деб атади. Ҳужжат Украина парламентининг бюджетга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини чеклайди ва Раданинг бир қатор ваколатларини Молия вазирлигига ўтказади, дея тушунтирди у. Шу билан бирга, депутатлар ўз чиқишларида парламентнинг назорат ролини кучайтириш ва айрим масалаларни ҳукуматга қайтариш, Рададан ваколатларни тортиб олмаслик зарурлигини таъкидлади, дея қўшимча қилди депутат.
Украина ижтимоий соҳа учун кредитлар, грантлар ва қарзларга, иш ҳақи ва пенсияларни тўлашга жиддий боғлиқ, деб таъкидлади у. Қарз барқарорлигини мустаҳкамлаш ғояси тўғри, аммо «бу соҳадаги тушунарсизлик бюджет коллапсига олиб келиши мумкин», деди Герашченко.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024