Венгрия: ЕКда Украинага 50 миллиард евро ажратиш имконияти йўқ
Еврокомиссия Украинага 50 миллиард евро ажратиш ва муҳожирларни Европага мажбурий жойлаштириш учун маблағ ажратишни назарда тутувчи бюджетга ўзгартиришлар киритишга эриша олмайди. Бу ҳақда Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитида иштирок этаётган Венгрия бош вазири Виктор Орбан «Кошут» радиостанцияси эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Европа Иттифоқи бюджетига тузатишлар тайёрлаган, бироқ уларнинг қабул қилинишига «имконият йўқ».
Бош вазирнинг тушунтиришича, ушбу тузатишларни амалга ошириш учун ЕИнинг барча 27 давлати етти йиллик бюджетни тўлдириши зарур, бироқ сўнгги бир ярим йил ичида ЕИ аъзолари бу мақсад учун 70 миллиард евро ажратган.
«Пуллар қаерга кетганини билмаймиз. Уларни ким назорат қилиши ва бу маблағлар нимага сарфланиши ҳам номаълум», — деди Орбан.
Унинг қўшимча қилишича, «муҳожирларнинг Европага келишини осонлаштириш учун» яна катта сумма сўралади, аммо бу ҳам «мутлақо бемаънилик». Еврокомиссия пуллар қаерга кетгани ва икки-уч йил ичида Европа Иттифоқи банкрот бўлиш хавфи остида қолгани учун ким жавобгар эканлигини маълум қилиши керак, дея таъкидлади Венгрия ҳукумати раҳбари.
Айни пайтда, Украина молия вазири Сергей Марченко Европа Иттифоқи Украинага ваъда қилган 50 миллиард евро етарли бўлмаслигини айтди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024