Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непал-Ҳиндистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Фото: noorimages.com
Ҳиндистоннинг айрим ОАВда кеча ушбу давлатга Биҳар штатидаги Ситамарҳи туманида Непалдан ноқонуний тарзда киришга уринаётганда ушланган Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот тарқатилди.
Маълум қилинишича, ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган Х.М. исмли кишининг ёнида амалдаги паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар кўрмоқда. Шу мақсадда Ҳиндистоннинг тегишли маҳкама ва идоралари билан алоқа ўрнатилиб, мазкур вазият назоратга олинган.
Дипломатик миссия фуқароларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Элчихона бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилишни тавсия қилади: телефон: +91 11 2467 0774/75, телеграм-бот: @consuluzbindia_bot
Ҳиндистон ОАВ тарқатган хабарга кўра, йил бошидан бери 10 дан ортиқ давлатнинг камида 35 нафар фуқароси Непал-Ҳиндистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринаётган пайтда қўлга олинган.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026